Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Миллий кутубхонаси яна фаолиятини бошлади
7.09.2020 10:53,  
31

АОКА тасарруфидаги Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бугун, 7 сентябрь соат 10:00дан эътиборан  яна фаолиятини давом эттирмоқда.

Миллий кутубхонада карантин ҳамда санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда босқичма-босқич китобхонларга хизмат кўрсатилади.

“Илм” диссертациялар  зали – магистр, илмий тадқиқотчилар, фан номзодлари, доктор, профессор ва академикларга - бир вақтнинг ўзида 15 та китобхон учун;

“Нодир” ноёб манбалар зали – илмий тадқиқотчиларга - бир вақтнинг ўзида 10 та китобхон учун;

“Жаҳон”  хорижий адабиётлар зали – хорижий тилларни ўрганувчи барчага  - бир вақтнинг ўзида 25 та китобхон учун хизмат кўрсатади.

Кутубхонага келиш истагида бўлган китобхонлар 71 232-83-94  рақамига қўнғироқ қилиб, ўқув зали ва келиш вақтини олдиндан қайд эттиришлари лозим.

Батафсил маълумотлар билан https://t.me/natlibuz телеграм канали орқали танишишингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан