Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон МТЖ 29 май куни Австралия билан ўйнайди
6.05.2021 14:25,  
108
Биласиз, июн ойида ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасида бўлиб ўтадиган Саудия Арабистонидаги марказлашган турнир стартига оз фурсат қолмоқда.

Сингапур, Яман ва Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши ўйинларда Миллий жамоамиз кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боради.

ЎФА терма жамоалар бўлими ва бош мураббий Вадим Абрамов ушбу ўйинларга тайёргарлик режасини тузиб чиқишди. Ушбу режалар ҳақида терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Ҳайдаров ЎФА расмий youtube каналига берган интервюсида хабар берди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинни 20 май куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғ ёнбағирларида ўтказади.

Сафар олдидан санитария-эпидемиология қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилади.

28 май санасида МТЖ делегацияси БААга жўнаб кетади ва 29 май куни Дубай шаҳрида Австралия миллий терма жамоаси билан назорат ўйинини ўтказади.

Шундай сўнг, Миллий жамоамиз Саудия Арабистонига йўл олади ва 7 июнь куни ўтадиган Сингапур терма жамоасига қарши дастлабки учрашувга тайёргарлик кўради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан