Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна бошландими? Ўзбекистон МТЖ Иорданияга йирик ҳисобда ютқазди
13.10.2021 06:41,  
297

Ўзбекистон миллий жамоаси Амман шаҳрида Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб, йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Сречко Катанец шогирдларининг ўйини у қадар қовушмади. Мезбонлар эса анча яхши ҳаракат қилишди. Боз устига, иорданияликлар вазиятлардан унумли фойдаланишган бўлса, вакилларимиз қулай вазиятларни голга айлантира олишмади.

Иордания биринчи бўлимда битта гол урган бўлса, улар иккинчи бўлим аввалида фарқни 2тага оширишди. Учинчи голда эса ҳимоячиларимиз жуда нўноқ ҳаракат қилиши натижасида Ҳамза Дардур яккама-якка вазиятда Суюновни осонлик билан доғда қолдирди.

Халқаро ўртоқлик ўйини
ИОРДАНИЯ - ЎЗБЕКИСТОН - 3:0 (1:0)
Голлар: Баҳо Сейфал (29), Насиб Абдуллоҳ (56), Ҳамза ад-Дардур (83)
Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Ислом Қобилов (Абдулла Абдуллаев, 46) Достон Турсунов (Ҳусниддин Алиқулов, 61), Иброҳимхалил Йўлдошев (Фарруҳ Сайфиев, 61), Отабек Шукуров, Акмал Мозговой, Шаҳбоз Умаров, Достонбек Ҳамдамов (Азизбек Амонов, 46), Ойбек Бозоров (Игорь Сергеев, 61), Элдор Шомуродов (Азиз Ғаниев, 73)
Огоҳлантириш: Отабек Шукуров (89)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан