Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон МХХга кузатув дастурларини сотгани айтилган Исроил ширкати хакерликда айбланмоқда
30.10.2019 18:21,  
1066

WhatsApp мессенжери Исроилнинг NSO Group фирмасини ҳукумат жосусларига тўрт қитъада таҳминан 1400 фойдаланувчининг телефонига дипломатлар ва бошқа мартабали ҳукумат расмийларини нишонга олиб, хакерлик ҳужумлари уюштиришда ёрдам берганликда айблаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилди.

Reutersнинг ёзишича, 29 октябр, сешанба куни Сан-Франциско федерал судига мурожаат қилган WhatsApp Исроил ширкатини 20 мамлакат, жумладан Мексика, БАА ва Баҳрайнда хакерлик ҳужумлари амалга оширганликда айбламоқда.

WhatsApp ўз баёнотида 100 кишилик гуруҳ аъзолари нишонга олинганини айтади. Бироқ, NSO бу айбловларни рад этмоқда.

"NSOнинг ягона мақсади лицензияланган ҳукумат разведкаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига терроризм ва оғир жиноятчиликка қарши курашишда ёрдам берадиган технологиялар билан таъминлашдир", дейди Исроил компанияси.

WhatsApp бу ҳужум бир қатор фойдаланувчиларнинг мобил қурилмаларига зарарли дастурларни юбориш учун видео қўнғироқлар тизимидан фойдаланганини айтди. Ушбу зарарли дастур NSO мижозларига - ҳукуматлар ва разведка ташкилотларига телефон эгасига билдирмай жосуслик қилишларига имкон беради.

NSOнинг жосуслик дастури бир неча бор журналистлар, адвокатлар, ҳуқуқ ҳимоячилари, сиёсий диссидентлар ва рақибларни кузатиш учун ўрнатилган.

New York Times газетасининг ўтган йилги хабарида айтилишича, БАА NSOдан Қатар амири ҳамда Саудия Арабистони шаҳзодасига тегишли телефонларга хакерлик ҳужуми амалга оширишни сўраган.

Ўзбек хавфсизлик идораларига қарашли деб гумон қилинган “Саҳро мушуги” хакерлик гуруҳи ҳам NSO ҳамда Исроилнинг яна бир ширкати Candiruдан журналист ва диссидентларни кузата оладиган дастурлар сотиб олган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан