Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон олтин-валюта захираларининг ҳажми эълон қилинди
24.07.2020 16:39,  
487

Ўзбекистоннинг расмий захиралари ҳажми 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра 32,3 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида келтирилган.

Ўзбекистоннинг захиралари ҳали ҳам заиф диверсификацияланган — деярли барчаси монетар олтин (19,4 миллиард доллар) ва хорижий валютада (12,4 миллиард доллар) сақланмоқда. Ушбу муаммони АҚШ ғазначилик облигацияларини сотиб олиш орқали ҳал қилиш режалаштирилган.

Марказий банк ушбу маълумотларни ошкор қила бошлаганидан бери (2017 йил кузида) биринчи марта расмий захиралар 32 миллиард доллардан ошди. Улар, асосан, олтин нархининг ўсиши ҳисобига ортди.

Захиралар, шу билан бирга, мамлакатнинг «хавфсизлик ёстиқчаси» деб ҳам ҳисобланади — улар салбий ташқи шок ҳолатларда зарбани камайтирувчи омил сифатида зарур ва захираларнинг етарлилиги шок ҳолатларнинг хусусиятига бевосита боғлиқ.

Айни вақтдаги захира миқдори 20 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли. Бу ривожланаётган мамлакатлар учун халқаро ташкилотлар томонидан тавсия этилган кўрсаткичдан кўпдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан