Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ОТБдан 1 миллиард доллар сўради. Ҳозирча 200 минг доллар грант ажратилади
1.04.2020 18:26,  
601

Жорий йил 1 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков видеоконференция форматида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Президенти М.Асакава билан онлайн учрашув ўтказди.

Унда Ўзбекистон Республикасида коронавирус тарқалишидан аҳолини ҳимоялаш ва глобал пандемиянинг мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларига таъсирини юмшатиш ва ОТБнинг Ўзбекистонга кўрсата оладиган ёрдами механизмлари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида М.Асакава ушбу ўта оғир пайтда Ўзбекистонни COVID-19 га қарши курашишга маблағ жалб қилиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиётнинг барқарор ишлашини таъминлаш орқали ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади. Ҳозирги вақтда ОТБ Ўзбекистоннинг вирус тарқалиши билан боғлиқ тиббий эҳтиёжлари учун 200 минг АҚШ долларига тенг миқдорида грант ажратилишини маъқуллади. Шунингдек Банк томонидан, Республика соғлиқни сақлаш тизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қўшимча маблағларни жалб қилиш истиқболлари кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, яқин кунларда Банк раҳбарияти томонидан ва пандемияда шароитида Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишини рағбатлантириш ва барқарорлигини таъминлаш учун қўшимча молиявий ресурсларни ажратиш масаласини кўриб чиқилади.

ОТБнинг Ўзбекистонга 1 миллиард АҚШ долларигача бюджет маблағларини ажратиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш масаласи алоҳида муҳокама қилинди. М. Асакава ушбу масалани ҳал қилиш учун Банкда алоҳида гуруҳ тузганлиги ва ушбу масалани маъқуллаш ва молиявий ёрдам маблағларини ажратиш жараёнларини тезлаштириш учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилишини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан