Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Президенти АҚШ конгрессменлари билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилди
6.10.2021 18:39,  
44

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатасининг конгрессменлар Дон Бэйкон, Дуг Ламборн, Трой Нельс ва Август Пфлюгердан иборат делегациясини қабул қилди.

АҚШ делегацияси икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир келишувлар доирасида мамлакатимизда бўлиб турибди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари парламентлар даражасидаги фаол алоқалар ва самарали алмашинувларни, улар Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини жадал ривожлантиришга катта ҳисса қўшаётганини юксак баҳолади.

АҚШ Конгрессида ташкил этилган Ўзбекистон бўйича кокус – дўстликни мустаҳкамлаш ва конструктив мулоқотни илгари суриш бўйича парламент гуруҳининг нуфузи ортиб бормоқда, фаолияти кенгаймоқда. Бугунги кунда Кокус томонидан кўп қиррали ҳамкорликни ва мамлакатимиздаги ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор муҳим лойиҳалар илгари сурилган.

Конгрессменлар Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган янгиланишлар стратегияси мамлакат барқарор тараққиётининг муҳим омили экани ҳамда унинг халқаро майдондаги обрўси сезиларли даражада юксалишига хизмат қилганини алоҳида таъкидладилар.

Шунингдек, Афғонистондаги инсонпарварлик операциялари қўллаб-қувватлангани учун самимий миннатдорлик билдирилди.

Суҳбат чоғида парламентлараро йўналиш билан бир қаторда АҚШ делегацияси аъзолари вакиллик қилаётган етакчи штатлар - Небраска, Колорадо ва Техас билан ҳамкорлик бўйича лойиҳа ва дастурлар муҳокама қилинди.

Инновациялар ва саноат технологиялари, IT соҳаси, қишлоқ хўжалиги, “яшил” энергетика, соғлиқни сақлаш ва таълимда кооперацияни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида қўшма “йўл харита”сини тайёрлаш ва ишбилармонлик миссияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан