Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Президенти Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади
4.11.2021 15:22,  
18

Ўзбекистон Президенти «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қарор билан 2021 йил 11 март куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

 Жамғарма хўжалик юритувчи субъектларга қарз бериш, капиталида иштирок этиш ва улар билан муносабатларда бошқа молиявий инструментлардан фойдаланиш йўли билан Қирғизистон иқтисодиётининг устувор секторларида ўз харажатларини ўзи қоплайдиган лойиҳаларни молиялаштиришни амалга оширади.

 Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги битимни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

 Жамғарманинг устав капиталида Ўзбекистон ҳукумати улушини шакллантириш, истисно тариқасида, инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига босқичма-босқич ажратиладиган Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Жамғарманинг устав капитали 50 миллион долларни ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан