Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги отишмада икки қирғизистонлик ҳалок бўлди
6.04.2022 04:40,  
799

Қирғизистон—Ўзбекистон давлат чегараси участкасида 5 апрель куни қурол қўллаш билан боғлиқ ҳодиса рўй берди, деб хабар қилди «Kabar.kg» Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати матбуот хизматига таяниб, дейилади " Daryo" хабарида.

Дастлабки маълумотларга кўра, Жалолобод вилояти Ахси тумани Дейрес қишлоғида қирғизистонлик бир неча фуқаро Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда юк олиб ўтмоқчи бўлган. Улар Ўзбекистон ҳудудидаги давлат чегара чизиғидан 500 метр узоқликда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара хизмати ходимлари томонидан аниқланган. Контрабандачилар ўзбек чегарачиларининг тўхташ ҳақидаги талабларига бўйсунмаган.

Қўшни давлат фуқароларини ҳибсга олиш вақтида жанжал келиб чиққан. Ўзбекистон чегарачилари ўз ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиш мақсадида қурол ишлатган, оқибатда икки фуқаро ҳаёт учун хавфли тан жароҳатлари олиб, ҳалок бўлган. Қолган жиноятчилар Қирғизистон ҳудудига қочишга муваффақ бўлган.

Ўзбекистон чегарачиларининг маълум қилишича, Қирғизистон фуқаролари қиймати 20 минг доллардан ортиқ бўлган контрабанда юкини олиб ўтмоқчи бўлган.

Кейинчалик маълум бўлишича, ҳалок бўлган фуқаролар ўзбекистонлик бўлган, бироқ 2012 йилда Қирғизистон фуқаролигини олган. Улар Ўзбекистон паспортини ўзлари билан олиб юрган.

«Воқеа жойига борган Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Чегара вакиллари воқеа юзасидан ҳар бир томон ўз текширувини ўтказишига келишиб олган», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан