Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон-Қирғизистон Ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди
26.08.2020 21:28,  
203

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 26 август куни Қирғизистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Акрам Мадумаровни қабул қилди.

Учрашувда давлат чегараларини делимитация қилиш, ўтказиш пунктлари самарали фаолиятини таъминлаш, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, икки давлат Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда чегараолди ҳудудлар раҳбарлари (ҳокимлари) Кенгашининг навбатдаги мажлисларини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Шу кунларда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан