Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон – Қирғизистон ўйини жонли эфирда кўрсатиладиган бўлди
6.11.2019 09:48,  
312

Спорт телеканали 9 ноябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувини жонли эфирда кўрсатилишини расман маълум қилди.

Кеча терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов муҳим баҳслар олдидан рақибларимиз ўйин услубимизни ўрганмаслиги ҳамда ўртоқлик учрашувини мухлислар билан “лиқ тўла” майдонда ўтказишни истаётгани туфайли учрашув телеканал орқали кўрсатилмаслиги маълум қилинган эди.

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида футболга оид матбуот анжумани ўтказилди. Унда футболимиз раҳбарияти ва Вадим Абрамов иштирок этди.

Унда журналистлар Қирғизистонга қарши баҳс трансляция қилинмаслигининг сабабини сўрашганида, мураббий бунга ҳеч қандай қаршилиги йўқлигини айтди ва "Спорт ТВ" намойиш этишига қарши эмаслигини билдирди. Шундан сўнг телеканалнинг расмий телеграм саҳифасида Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви жонли эфирда олиб берилиши маълум қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан