Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Қирғизистонга иккинчи марта инсонпарварлик ёрдами юборди
22.05.2020 14:31,  
150

20 май куни Ўш шаҳрида Қирғизистонда коронавирус билан курашиш учун Ўзбекистондан юборилган инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

Ёрдамнинг умумий ҳажми 248 минг долларни ташкил этади. Унинг таркибида 440 дона тиббий кроват, 1000 та электрон пирометр, 2500 дона ҳимоя комбензонлари, 150 мингта тиббий қўлқоплар ҳамда 150 мингта тиббиёт ниқоблари бўлган.

Ўзбекистондан Қирғизистонга биринчи инсонпарварлик ёрдами апрел ойи бошида етказилган эди. Ўшанда ёрдам тариқасида озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий буюмлар етказилган эди.

Ҳозирда Қирғизистонда 1313 та коронавирус ҳолати қайд этилган. 14 нафар бемор вафот этган. 929 киши соғайиб кетган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан