Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 16 дона сиртлондан бири ўлдирилгани айтилмоқда
3.10.2021 09:25,  
284

Ўзбекистон Қизил китобига киритилган камёб дўлта (сиртлон, ёлдор бўри)лардан бири ўлдирилди. Бу ҳақда Telegram’даги «Экологуз» канали хабар берди.

Маълум қилинишича, Сурхондарёда Қизил китобга киритилган ва Ўзбекистонда саноқли қолган сиртлон овланган. Ўлжа билан суратга тушган икки фуқаронинг расми ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Сурат остидаги ёзувдан кўриш мумкинки, йиртқич ҳайвон 2021 йилнинг июлида ўлдирилган.

«Шуни ўлдириб, шу чўпонлар, балки овчилар барака топдими? Ёки ўзининг нақадар қаҳрамонлигини кўрсатмоқдами? Ким бўлишидан қатъи назар мазкур шахслар жавобгарликка тортилиши шарт», — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, ёлдор бўрилар бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур ҳисобланади. Ўтмишда Жанубий Устюртда, Амударё қайирларининг қуйи ва ўрта оқимларида, Шерободдарё этакларида, Кўҳитанг тизмасининг шарқий ёнбағрида тарқалган. Ҳозирда Боботоғ тоғолди тизмасининг шимолий қисмида ва Сурхондарё этагида қайд этилган. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Эрон, Кавказ ва Кавказорти, Ироқ, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон яримороли, Арабистон яримороли, Африкада яшайди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот котиби Бунёд Абдуллаевнинг маълум қилишича, ушбу сиртлонларнинг 6 тадан иборат тўдасига 2011 йили Оқтепа сув омбори атрофида дуч келинган. 2010 йилда Боботоғ этакларида 8 та, 2012 йилда 10 та сиртлон, 2016 йилда эса урғочи сиртлон ва 2 та боласи қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан