Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон расмийлари: бензин сифатли, муаммо уни сотаётган маҳаллий тадбиркорларда
27.04.2021 08:39,  
213

Ўзбекистондаги айрим автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидан олинган автобензинлар давлат стандарт кўрсаткичларига мос келмаётгани аниқланди, деб хабар беради «Ўзнефтгазинспекцияси» матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, импорт асосида кириб келаётган маҳсулотлар халқаро стандартларга мувофиқ бўлиб, давлат чегараларидан олиб киришда аккредитациядан ўтган лабораторияларнинг хулосаларини тақдим этилиши талаб этилади. «Импорт автобензинларни сифатини бузилиш ҳолатлари баъзи нопок тадбиркорлар томонидан республика ҳудудида амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, «Ўзнефтгазинспекция» назорат-кимё лабораторияси томонидан нефть маҳсулотлари сифатининг назорати ва таҳлил қилиш йўлга қўйилган. Жумладан, 2021 йилнинг ўтган даврида фаолият кўрсатаётган 1286 та хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳамда нефть маҳсулотларини савдоси билан шуғулланадиган 61 та йирик корхоналар назорат қилиб келинмоқда.

«Мазкур давр мобайнида 1608 та ҳолатда (22 668 тонна) нефть маҳсулотларидан намуналар олиниб, сифат кўрсаткичлари таҳлил қилинганида 94 та ҳолатда (745 тонна) нефть маҳсулотлари сифатсиз эканлиги маълум бўлди. Шунингдек, импорт асосида олиб келинган 44 855 тонна нефть маҳсулотларидан намуналар олиниб лаборатория шароитида сифат кўрсаткичлари таҳлил қилинганида, маҳсулотлар сифатли деб топилиб тегишли хулосалар берилган», — дея қайд этилади хабарда.

Қайд этилишича, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 5-6 та АЁҚШдан харид қилиб олинган автобензин ёқилғиси сифат кўрсаткичи белгиланган меъёр талабларига мувофиқ эмаслиги, бутун республикадаги автобензин ёқилғиларини сифатсиз эканлигидан далолат бермайди ва бу билан умумий хулоса қилиш нотўғри.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан