Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Сингапурни 3:1 ҳисобида енгди (видео)
15.10.2019 18:36,  
122

Сингапур давлатидаги "Singapore Sports Hub Stadium" ўйингоҳида ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Сингапур ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Ўйинда мамлакатимиз вакиллари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Вадим Абрамов шогирдлари бу сафар ушбу таркиб билан майдонга тушишди:

Элдор Суюнов - Фаруҳ Сайфиев, Рустам Ашурматов, Ислом Тўхтахўжаев, Ҳожиакбар Алижонов - Жалолиддин Машарипов, Отабек Шукуров, Санжар Қодирқулов, Одил Аҳмедов - Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов.

Ўйиннинг 15-дақиқасида жамоа сардори Одил Аҳмедов стандарт жарима зарбасини қойилмақом ижро этиб, терма жамоани олдинга олиб чиқди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Сингапур ҳужумчиси Фанди боши билан дарвозамизни аниқ нишонга олди: 1:1.

51-дақиқада Фаррух Сайфиевнинг чап қанотдан оширган тўпини Элдор Шомуродов боши билан дарвозага жойлади: 1:2.

Ўйиннинг 91-дақиқасида Элдор Шомуродов рақибларнинг очиқ қолган дарвозасини яна бир бор нишонга олди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан