Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон «Сиёсатдаги аёллар» жаҳон рейтингида 45-ўринни эгаллади
14.06.2021 09:46,  
67

Ўзбекистон Парламентлараро Иттифоқнинг 2021 йилги «Сиёсатдаги аёллар» жаҳон рейтингида 45-ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда UzNews. Рейтингда аёлларнинг турли мамлакатлар парламенти ва ҳукуматидаги вакиллиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган.

Ўзбекистон бу борада 130 дан ортиқ давлатлар, жумладан, Германия, Австралия, Канада, АҚШ, Марказий Осиёнинг барча давлатлари ва бошқаларни ортда қолдирди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон аёллар парламентни бошқарадиган ва ҳукумат таркибига кирадиган мамлакатлар рўйхатига киритилган. Шунингдек Сенат раиси Танзила Норбоева раҳбарлик қилаётган Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия ишига юқори баҳо берилган.

1889 йилда ташкил этилган Парламентлараро Иттифоқ 179 мамлакат парламентларини бирлаштирган парламентлараро мулоқот учун энг катта платформадир. Ташкилотда, шунингдек, минтақавий парламент органларининг 13 та ассоциацияланган аъзолари мавжуд.

Ўз навбатида Ўзбекистон ҳам 1992 йилдан Парламентлараро Иттифоқ аъзоси ҳисобланади. Гарчи мамлакатнинг аъзолиги 2007—2017 йилларда тўхтатилган бўлса-да, 2017 йилда Тошкент Парламентлараро иттифоқдаги иштирокини яна тиклади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан