Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон сиёсий ва иқтисодий изоляциядан тўла халос бўлди – ТИВ 
14.02.2020 12:21,  
288

Бугун, 14 феврал куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Неъматов иштирокида матбуот анжумани бошланди. Бу ҳақда “Дунё” АА мухбири хабар қилмоқда.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2019 йил якунлари ва Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда белгиланган жорий йилги устувор йўналишларга бағишланган бўлиб унда 2019 йилда амалга оширилган олий даражадаги тадбирлар ва эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, ўтган йилда 18 та олий даражадаги ташрифлар амалга оширилган. Шундан 11 таси давлат раҳбарининг чет элларга, 7 таси эса Ўзбекистонга юқори даражадаги ташрифлардир. Уларда 122 та турли соҳаларда битимлар имзоланди. 15 халқаро бизнес, инвестициявий форумлар ташкил этилди.

Шунингдек, мамлакатимизда 4 та нуфузли халқаро тадбирлар ўтказилгани айтилди.

Анжуманда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Ўзбекистон сиёсий ва иқтисодий изоляциядан тўла халос бўлиб, мамлакатимиздан Марказий Осиё минтақасида интеграция учун тўсиқ, деган тамға олиб ташланганини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан