Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Aсадов Полша Ташқи ишлар вазири билан учрашди
17.03.2021 17:26,  
61

2021 йилнинг 16 март куни Варшава шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Aсадов Полша Ташқи ишлар вазири Збигнев Рау билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон-Полша муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 8-раундининг самарали якунланганини мамнуният билан қайд этдилар ва ушбу тадбирни ўтказиш амалиётини давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.

Турли даража ва шаклларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар жадвали бўйича фикр алмашилди.

Халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқаларни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан