Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 4,2 млрд долларга камайди
22.11.2020 11:42,  
54

2020 йилнинг январь—октябрь ойлари якуни бўйича республиканинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 30 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 4,2 миллиард долларга ёки 12,4 фоизга кам демак, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси. 

Маълумотларга кўра, ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 13,3 миллиард (7,4 фоизга камайди) ҳамда импорт ҳажми 16,7 миллиард долларга (16,0 фоизга камайди) етган. Ҳисобот даврида 3,4 миллиард АҚШ доллари қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилган.

Ўзбекистон жаҳоннинг 160 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитойда (17,1 фоиз), Россияда (15,1 фоиз), Қозоғистонда (7,7 фоиз), Жанубий Кореяда (5,9 фоиз), Туркияда (5,5 фоиз), Қирғизистонда (2,4 фоиз) ва Германияда (2,1 фоиз) қайд этилган.

Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор давлатлар орасидан бешта давлат билан фаол ташқи савдо баланси кузатилган, хусусан, Афғонистон (607,7 миллион доллар), Қирғизистон (508,4 миллион доллар), Тожикистон (242,3 миллион доллар) ва Эрон (40,9 миллион доллар) шулар жумласидан. Қолган 16 та давлат билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 3,7 миллиард долларга камайгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, мамлакатнинг олтин-валюта захираларида кетма-кет учинчи ой камайиш қайд этилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан