Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекистон темир йўллари” байрам муносабати билан 50 фоизгача чегирма тақдим этди
6.12.2019 12:05,  
336

"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 ноябрдаги ПФ-5875-сонли “2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 31 декабр – 2020 йилнинг 2 январ кунлари маҳаллий йўналишларда йўловчиларга чегирмалар тақдим этади:

- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган – 50%;

- Олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ махсус таълим муассасалари талабалари – 15%;

- Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никох гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) – 15%;

- Коллектив (ҳамкасабларга) (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) – 15%;

- "Афросиёб" тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга - 10%.

Изоҳ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан