Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, Дилшод Неъматович Саттаров Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори этиб тайинланди.
Дилшод Саттаров аввал «Ўзстандарт» агентлиги бош директори лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Президент фармони билан «Ўзстандарт» агентлиги негизида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташкил этилганди.