Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги терактлар юзасидан баёнот берди
28.08.2021 13:29,  
72

“Ўзбекистон Кобул шаҳрида содир этилган ва кўплаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган террористик хуружларни қатъиян қоралайди.

Афғонистондаги барча томонларни миллий ярашув ва келишувга эришиш, кўп миллатли Афғонистон халқи манфаатлари йўлида мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш мақсадида босиқлик ва конструктив ёндошув намоён этишга чорлаймиз.Ушбу шафқатсиз ҳужумларда қурбон бўлганлар ва жабр кўрганларнинг оилаларига самимий ҳамдардлик изҳор этамиз.

Ўзбекистон бундан кейин ҳам афғонлараро сиёсий жараённи ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, Афғонистонда тинчлик-осойишталик ва фаровонликка эришишда кенг кўламли ёрдам кўрсатишда давом этади”, - дейилган ТИВ баёнотида.

26 август, пайшанба куни Кобул ҳудудида портлашлар юз берди, ОАВ малумотларига кўра, 170 нафардан ортиқ киши, шу жумладан АҚШ ҳарбийлари қурбон бўлди. Ҳужум учун жавобгарликни “ИШИД” (Россияда тақиқлаган террорчилик ташкилоти) террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан