Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон "Толибон"ни расман тан олишининг шартлари маълум қилинди
20.10.2021 20:13,  
483

Ўзбекистон президентининг махсус вакили Исматулла Эргашев "Толибон" билан музокара ўтказиш учун Москвага келди ва Ўзбекистон "Толибон"ни қандай шароитда тан олишини маълум қилди, дея Sputnik хабар бермоқда.

'Москва формати'  иштирокчиларини ташвишга солаётган асосий нарса қиш арафасида афғон халқига ёрдам бериш ва гуманитар ҳалокатдир.

"Толибон" ҳукуматининг тан олиниши барча шерик давлатлар томонидан келишилган қадам бўлади, ҳеч ким бошқалардан ажратилган ҳолда бунга йўл қўймайди», - дейди Исматулла Эргашев.

Президентининг махсус вакили тан олиш шартлари сифатида қуйидагиларни келтирган:

- Ҳукумат тузилиши, унга  Афғонистон жамиятининг барча сиёсий томонларидан вакиллар олиниши;

- Уларнинг Доҳа битими бўйича ўз мажбуриятларини бажариши;

- Террорчиларнинг қўшниларга таҳдид қилиши  учун Афғонистон ҳудудидан фойдаланишининг олдини олиш;

- Инсон ва аёлларнинг асосий ҳуқуқларини таъминлаш.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан