Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон туманилик 6 нафар юртдошимизга фуқаролик паспорти топширилди
12.09.2020 17:39,  
158

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида истиқомат қиладиган 6 нафар юртдошимизга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти топширилди

Туман ҳокимлигида карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда ташкил этилган тадбирда уларга фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди. 

Тадбирда туман ҳокимлиги, туман ИИБ масъул раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

- Ўзбекистонга 1993 йилда Қирғизистон Республикаси Жалолобод шаҳридан келин бўлиб келганман ва ўшандан бери шу туманда яшайман. 4 нафар фарзандим шу масканда туғилди. Турмуш ўртоғим билан яна 2 нафар фарзандни васийликка олганмиз. Фуқаролик паспорти берилишини 27 йил кутдим, - дейди Авғон қишлоғилик Одинахон Мирзаева. 

- Ўзим Ўзбекистонда туғилганман. Турмуш ўртоғим собиқ иттифоқ даврида 11 йил давомида Россия давлатининг олис ўлкасида бурғулаш корхонасида ишлаган. Ўша даврда, аниқроғи 1988 йилда у кишининг ортидан мен ҳам турар жойимдан доимий рўйхатдан чиқиб, қўшни давлатга вақтинчалик кўчиб ўтган эдим. 1993 йилда Ватанга қайтганмиз. Ўшандан буён фуқаролик паспортига эга эмас эдим, - дейди Пахтабўстон қишлоғида истиқомат қилувчи Жамилахон Янгибаева.

- Раҳматли отам 1965 йилда қўшни Тожикистон Республикасига шахтада ишлаш учун кўчишган. 1971 йилда ўз туманимизда, Туюл қишлоғида туғилиб, сўнг отамнинг ортидан кўчганмиз. 1993 йил май ойида Тожикистондан қайтиб келганмиз, – дейди Шўрсув маҳалласида яшовчи Иброхимжон Махсудов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан