Мамлакатимизга Туркманистондан 500 кВли ҳаво тармоғи орқали электр энергия импортига старт берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бу Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва Туркманистон Республикасининг “Туркманэнерго” давлат электр энергетика корпорацияси билан 2019-2020 йилларда электр энергиясини импорт қилиш юзасидан эришилган келишувга биноан амалга оширилди.
Аввалроқ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Туркманистон Республикасининг “Туркманэнерго” давлат электр энергетика корпорацияси билан 2019-2020 йилларда электр энергиясини импорт қилиш юзасидан келишувга эришгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жорий йил 29 ноябрда берган расмий баёнотига кўра, ушбу келишувга асосан жорий йилнинг 1 декабрь кунидан мамлакатимиз электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар рўй бериб, тармоқдаги чекловлар кескин камайиши маълум қилинган.