Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро ер алмашади — Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари
19.02.2021 08:54,  
745


Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегаралар бўйича музокараларни март ойининг биринчи ўн кунлигида тиклайди, бу ҳақда 18 февраль, пайшанба куни Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев маълум қилди.

Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари 2020 йилнинг декабрида Ўзбекистоннинг 20 кишилик делегацияси Қирғизистонга келганини эслатиб ўтган.

«Охирги протокол соат тунги 3 да имзоланганди. Улар ўзиникида туриб олди, биз ҳам ўзимизникини маъқулладик. Охир-оқибат протокол соат тунги 3 да имзоланди. Музокаралар мана шундай давом этади, тортишувлар бўлиб туради, баъзан жуда қизғин. Натижада, биз бир тўхтамга келамиз», — деган у.

Ташиев музокаралар ҳақида қисқача тўхталиб ўтган: «Айрим жойлардаги айрим участкаларни берамиз, бошқа жойлардаги бошқа участкаларни эса оламиз. Масала фақат шу тарзда ҳал этилади. Ҳа, афсус. Аммо бошқа йўли йўқ. Масалан, Ола Буқадан (Наманган вилояти билан чегарадош — таҳр.) ер берамиз, аммо Сузоқдан (Андижон вилояти билан чегарадош — таҳр.) ер оламиз», — деган Қамчибек Ташиев.

Унинг фикрича, «айнан бизнинг еримизни беришди» дейиш нотўғри. «Бу нафақат сизнинг ерингиз, давлатнинг ҳам еридир. Бошқа жойдан ер олиш учун шу ерни бериш керак», — деб қўшимча қилган Ташиев.

«Батафсил тўхталиб ўтмайман, бир нарсани айтишим мумкин — биз давлат чегараларини мустаҳкамлаймиз», — деган у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан