Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари долзарб масалаларни муҳокама қилишди
17.11.2021 18:17,  
93

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  17 ноябрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шерилик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Амалий ҳамкорликни илгари суриш, энг аввало, икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, бошқа устувор йўналишларда узоқ муддатли кооперация лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш муҳим экани қайд этилди.

Икки мамлакат ҳукуматлари томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва аниқ дастурлари ишлаб чиқилиши юзасидан келишувга эришилди.

Давлат раҳбарлари бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан