Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Россия биргаликда лоукостер ташкил этиши мумкин
21.07.2020 14:09,  
253

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг транспорт соҳасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиясининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Россия транспорт вазирлигининг маълум қилишича, йиғилишда йўловчилар ва юкларни ташиш учун ўзбек-рус авиалоукостери ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

"Хусусан, Ҳаво транспорти федерал агентлиги ва Фуқаро авиацияси агентлиги ўртасида ҳаво кемаларига яроқлилик соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим имзолашга тайёргарлик муҳокама қилинди. Бундан ташқари, икки мамлакат ўртасида парвозлар сонини кўпайтириш ҳамда юк ва йўловчиларни ташиш учун Россия-Ўзбекистон лоукостери ташкил этиш имконияти муҳокама қилинди", - дейилади хабарда.

Учрашув натижаларига кўра, меморандум бўйича ишларни тезроқ якунлаш тўғрисида келишувга эришилди, шунингдек ҳаво кемаларига яроқлилик соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, томонлар ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва "RT-Invest Transport Systems" МЧЖ томонидан имзоланган рақамли транспорт тизимлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича ишларни давом эттирадилар.

Бундан ташқари, транспорт соҳасида қўшма ташаббусларни амалга ошириш бўйича келгуси режалар муҳокама қилинди.

 

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан