Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Россиялик олимлар коронавирусни йўқ қилиш йўлини топишгани ростми?
11.01.2021 18:37,  
745

Россия ва Ўзбекистонлик олимлар гуруҳи нурланишнинг паст дозалари (масалан, рентген нурлари) коронавирусни йўқ қилиши мумкинлигини аниқлади. Мутахассислар COVID-19 билан касалланган беморларни даволашда ва дезинфексия пайтида нурланишдан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқмоқда.Янги коронавирусга радиасион таъсирни ўрганиш Урал Федерал университети ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси олимлари томонидан амалга оширилади.

Тадқиқот 2020 йил апрел ойида профессор Борис Оксенгендлер бошчилигидаги ўзбекистонлик бир гуруҳ олимлар томонидан илгари сурилган ғоя билан бошланган.Ҳозирги вақтда биргаликдаги тадқиқотлар давомида юмшоқ рентген нурлари ва ҳатто ултрабинафша нурланишининг коронавирусга таъсирининг бир нечта тафсилотлари аниқланган.

Мутахассислар нурланишни нафақат одамни даволаш ва касалликларнинг олдини олиш учун, балки буюмлар, маҳсулотлар ҳамда биноларни дезинфексия қилиш учун ҳам ишлатишни таклиф қилади. Айни пайтда Россия Федерасияси ва Ўзбекистон олимларининг қўшма гуруҳи даволаш усулини ишлаб чиқмоқда"-деб ёзмоқда Qalampir.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан