Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари «Ваҳдати миллат» боғига ташриф буюрди
11.06.2021 17:50,  
269

Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Сўғд вилояти Ғафуров туманидаги «Ваҳдати миллат» боғига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Сўғд вилояти Сирдарё бўйида жойлашган бўлиб, бу ерда мева-сабзавотчилик ривожланган. Тожикистонда етиштириладиган жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қарийб 43 фоизи Сўғд вилояти ҳиссасига тўғри келади. «Ваҳдати миллат» боғи 2008 йилда ташкил этилган. Унинг майдони 700 гектар бўлиб, шундан 500 гектарида мевали дарахтлар ўтқазилган. Боғ ҳудудида қарийб 300 тонна сиғимли совутиш омбори ҳам бор. 2018 йилдан бошлаб бу ерда балиқ етиштириш йўлга қўйилган. Ҳозирда тўртта ҳавзада оқ амур, хумбош ва сазан каби балиқ турлари етиштирилмоқда.

Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам ҳамкорлик ривожланмоқда. Учрашувлар чоғида бу борада кўплаб шартномалар имзоланган. Шавкат Мирзиёевнинг бу галги ташрифи чоғида ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинди.

Президентлар боғда ташкил этилган Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси билан танишган. Мева-сабзавотларни ўзаро етказиб бериш, сақлаш ва экспорт қилиш бўйича соҳа мутасаддиларига кўрсатмалар берилган.

Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи якунланган. Хўжанд халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кузатган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан