Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Туркия ўзаро савдо айланмасини йилига 5 миллиард долларгача оширишни режалаштирмоқда
13.11.2021 14:49,  
24

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 2021 йилнинг дастлабки 9 ойида ўзаро савдо ҳажми 2,4 миллиард долларга етган ва бу кўрсаткич ўтган йилдагисига нисбатан 70 фоизга кўпроқ. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Туркия савдо вазири Меҳмет Муш ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.

Учрашувда икки мамлакат бозорларига ўзбек ва турк маҳсулотларини етказиб бериш ҳажми ва турларини ошириш, келгуси йилда ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш учун етарли салоҳият борлиги таъкидланган.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим ҳамда Электрон тижорат соҳасидаги битимлар устида олиб борилаётган ишлар бу йил охиригача якунланиши маълум қилинди.

Савдо йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш ва божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилади. Жорий йил охиригача икки мамлакат божхона хизматлари Қўшма божхона кенгашининг 2-йиғилишини ўтказиши кутилмоқда.

Сардор Умурзоковнинг Туркия Республикаси вице-президенти Фуат Октай билан ҳам учрашув ўтказди. Маълум қилинишича, 2016 йилдан бошлаб Ўзбекистонда турк капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар сони 2 баробар, мамлакат иқтисодиётига киритилган Туркия инвестициялари ҳажми эса 10 баробар ошган.

Учрашувда томонлар яқин келажакда машинасозлик, нефть-кимё, электротехника, енгил саноат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва фармацевтика соҳаларида янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича қўшма «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга келишди.

«Икки мамлакат ўртасидаги савдо ривожланишининг ижобий динамикаси қайд этилди. Хусусан, сўнгги 5 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми икки баробар кўпайди, жорий йил бошидан буён эса 70 фоизга ошди. Яқин келажакда Ўзбекистон-Туркия савдо айланмаси ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш зарурлиги ҳақида якдил фикр билдирилди. Шу нуқтайи назардан, Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим ҳамда Электрон тижорат соҳасидаги битим юзасидан келишиш ишларини якунига фаоллик билан етказишга келишилди», – дейилади хабарда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон импортида Туркия – Россия, Хитой, Қозоғистон, Жанубий Кореядан сўнг 5-ўринда турган. Шу даврдаги Ўзбекистон экспортида эса Хитой ҳамда Россиядан сўнг Туркия 3-ўринда қолмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан