Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида ҳаво ва автомобиль транспорт қатнови қайта тикланиши мумкин
5.08.2021 15:12,  
91

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Ашхобод шаҳрида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг туркман томонидан ҳамраиси Эсенмурод Оразгелдиев билан музокаралар ўтказди, деб хабар беради «Дунё» агентлиги.

Маълум қилинишича, яқин вақт ичида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича келишувга эришилган. Шунингдек, комиссия доирасида Ўзбекистон—Туркманистон Ишбилармонлар кенгашининг иккинчи йиғилиши ҳам ташкил этилади. Бўлажак тадбирлар кун тартибини шакллантириш ва янги инвестициявий лойиҳалар ҳамда савдо битимларини ишлаб чиқишга қаратилган икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идораларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари фаоллаштирилади.

Таъкидланишича, томонлар транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратган. Икки мамлакат Транспорт вазирликлари томонидан санитария-эпидемиология талабларига риоя этган ҳолда тўғридан-тўғри ҳаво транспорти ҳамда халқаро автомобиль қатновларини қайта тиклаш масалалари устида иш борилишига келишиб олинган.

Шунингдек, чегара ўтиш нуқталарининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, ўзаро савдонинг ўсиши учун тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш ҳамда икки мамлакатнинг транспорт қувватлари ва транзит салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилади. Ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва таклифлар Ўзбекистон ва Туркманистонни боғловчи транспорт йўлакларини янада ривожлантириш учун тегишли «Йўл харитаси»да бирлаштирилади.

Музокаралар якунида томонлар эришилган келишувларни рўёбга чиқариш бўйича биринчи даражали саъй-ҳаракатларни белгилаб олган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 5–6 август кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Туркманистонда бўлиб ўтадиган навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этиши тўғрисида хабар берилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан