Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон халқ артисти 76 ёшида вафот этди
18.09.2021 08:56,  
954

Таниқли актёр, Ўзбекистон халқ артисти Шуҳрат Эргашевнинг вафоти ҳақида «Фейсбук»даги Tashkent Retrospective саҳифаси хабар берди.

Шуҳрат Иброҳимович Эргашев 1945 йилда Тошкентда туғилган. У лифт заводида монтажчи бўлиб ишлаган. Кейинроқ Тошкент театр ва рассомчилик институтининг актёрлик факультетини тамомлаган (1968).

Ўқишни тугатгач, Тошкент давлат академик рус драма театрида актёр сифатида бир қатор қизиқарли образларни яратган.

1970 йилдан «Ўзбекфильм» киностудиясида иш бошлаган. У кино актёри сифатида Элёр Ишмуҳаммедовнинг «Нозиклик» (1966) фильмида дебют қилган.

Фаолияти давомида ўттиздан ортиқ фильмларда роль ўйнаган: «Дилором» (Мони), «Қўмондоннинг қайтиши» (Маусер), «У ёлғиз эмасди» (Акбаров), «Қора консулнинг ўлими» (Жамол Убайдулла), «Семурғ» (Шерзод), «Бу яхши йигит» (Тимур), «Мен сенга шаҳар бераман» (ҳайдовчи), «Учрашувлар ва ажралишлар» (Шуҳрат), «Шумбола»(киночи), «Илк йўловчилар» (Акбаров) ва шулар жумласидан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан