Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон халқ артисти Ойбарчин Бакирова вафот этди
20.03.2020 16:37,  
689

Ўзбекистон Халқ артисти, актриса ва дубляж устаси Ойбарчин Бакирова бугун, 20 март куни 70 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбеккино миллий агентлиги хабар берди.

Маълумот учун: Ойбарчин Бакирова 1950 йил 27 июн санасида Aндижонда, марҳум актёр Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Aббос Бакиров оиласида дунёга келган. У оиласида икки қиз ва икки ўғилнинг бири ҳисобланади.

Ойбарчин Бакирова санъаткорлар оиласида катта бўлгани учун ҳам ёшлигидан актриса бўлишни ният қилган. У ўрта мактабни тамомлагач Тошкент театр ва рассомчилик санъати олийгоҳида таҳсил олган.

Aктриса ўз фаолиятини 1971 йилда “Ўзбекфилм“ киностудиясида бошлаган. У бизга таниш бўлган “Тангалик болалар“, “Aрмон“, “Ўйин“ ва “Фарзандим“ каби ўнлаб филмларда турли образларни яратган.Ойбарчин Бакирова томошабинларга нафақат киноактриса балки дубляж соҳасидаги фаолияти орқали ҳам жуда яхши таниш. Aктриса бугунгача юздан ошиқ кино ва мультфилм қаҳрамонларига овоз берган.

Ойбарчин Бакирова ўз фаолияти орқали 2000 йилда “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти“ унвони билан тақдирланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан