Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон-Хитой ўртасида янги темир йўл коридори очилди
7.06.2020 10:11,  
669

Хитой Қозоғистонни айланиб ўтадиган Ўзбекистонга янги транспорт коридорини очди.

"5 июнь куни Хитойнинг Ланьчжоу шаҳридан 25 та 40 футли контейнерларда экспорт юки ортилган поезд “Ланьчжоу – Қашғар – Иркештом – Ўш – Андижон – Тошкент – Мари” йўналишида мультимодал транзит ташувни амалга ошириш учун йўлга чиқди", - дейилади Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабарида.

Chinalogist.ru нашрининг хабар беришича, Ланчжоудан Тошкентга биринчи поезд $ 2,6 млн.лик 230 тонна электр жиҳозларини етказиб берди ва Хитойга қайтиш рейсида $ 125 млн.лик 525 тонна ўзбек пахта матоси олиб қайтади.

Янги коридорнинг узунлиги 4380 км, юк ташиш 7-10 кунни ташкил этади. Хитойдан Ўзбекистонга Қирғизистон орқали ўтадиган йўл Хоргос орқали ўтадиган йўлдан (Хитой ва Қозоғистон чегарасида жойлашган аҳоли пунктидан) деярли 300 км қисқа, бу эса беш кунгача вақт тежаш имконини беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан