Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 1 июндан мажбурий маркировкалашнинг янги босқичи бошланади
25.05.2021 08:36,  
217

Вазирлар Маҳкамасининг 20 майдаги қарори билан Ўзбекистонда мажбурий маркировкалашнинг бошланиш санаси белгиланди. Қарорга кўра, маркировкалашнинг янги босқичи дори воситалари ва тиббий буюмлар, сув ва салқин ичимликлар, маиший техникаларга нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу маҳсулотларга нисбатан тажриба лойиҳаси қуйидаги саналарда бошланади:

дори воситалари ва тиббий буюмлар — 2021 йил 1 июнь;
сув ва салқин ичимликлар — 2021 йил 15 июнь;
маиший техникалар — 2021 йил 1 июль.
Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш мажбурияти ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар зиммасига юклатилади. Бундай товарларнинг чакана ёки улгуржи савдоси билан шуғулланадиган корхоналар «Асл белгиси» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича миллий ахборот тизимига уланиши шарт.

Шунингдек, рақамли маркалашни жорий қилиш учун зарур ускуналар билан жиҳозланиши керак бўлган тажриба лойиҳа иштирокчилари — компаниялар рўйхати ҳам тасдиқланди. Рўйхатда жами 16 та компания бўлиб, улар орасида Coca-Cola, Foton, Texnopark, Sino, Artel, Roison, Hydrolife, Nobel Pharm, Jurabek Laboratories, Family Group ва бошқалар бор.

Маҳсулотни рақамли маркировкалаш учун зарур бўлган ускуналарни ва дастурий таъминотни тадбиркорлик субъектлари ўз маблағлари ҳисобидан ўрнатиши ва созлаши лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан