Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 10 минг қадам юрганларга пул тўланмоқдами?
7.06.2021 08:54,  
412

Кутилмаганда кириб келган коронавирус пандемияси аҳолимизнинг соғлом ҳаёт кечириш даражаси заиф эканини кўрсатди.

Инфекция, айниқса, юрак-қон томир ва нафас олиш йўллари ҳамда семизлик касаллигига чалинган инсонлар ҳаётига жиддий хавф солди. Бу дунёдан кўпчиликни олиб кетди.Барчамиз бундан тўғри хулоса чиқарган ҳолда зарарли одатлардан воз кечиб, соғлом турмуш тарзини кундалик ҳаётимизга айлантиришимиз зарур!

Шу қаторда кунлик 10 минг қадам ва ундан кўп юриш, югуриш орқали ҳам жисмоний фаолликка, ҳам моддий маблағга эга бўламиз.Бу хақда батафсил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Соғлом турмуш тарзи” платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 253-сонли қарори орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Мазкур қарор ижроси юзасидан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ягона умумреспублика процессинг маркази МЧЖ (“Uzcard”) билан ҳамкорликда “Соғлом турмуш тарзи” платформасининг мобил иловаси (тест режимида) ишлаб чиқилди.Платформанинг веб саҳифаси https://1hls.uz/ доменида очилди ва мобил иловалар жорий йил 20 майда “Play Маркет” ҳамда “AppStore” мобил иловалар дўконига (1hls номи остида) жойлаштирилди.
Платформанинг дастлабки талқиндаги мобил иловаси тестдан ўтказиш учун жойлаштирилган бўлиб, унда дастурчилар томонидан фойдаланиш даврида барча келиб чиқадиган камчиликларни аниқлаш ҳамда созлаш ишлари кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда, платформадаги барча камчиликларни бартараф этиш учун унинг веб саҳифаси билан бирга, мобил иловалар устида ишлар олиб борилаётганлигини ҳамда Google коорпорацияси билан ўзаро музокаралар ўтказилаётганлигини билдирамиз. Музокаралар ҳамда техник созлаш ишлари якунига етказилганидан сўнг, қисқа муддатда платформа тўлақонли ишга туширилишини маълум қиламиз.

Бироқ, ҳозирги кунда, айрим Android операцион тизимида ишлайдиган мобил қурилмаларга эга фуқаролар томонидан тест режимидаги илова юклаб олинаётганлиги ва мазкур илова юзасидан салбий хулоса ва фикрлар кўпайиб бораётганлиги ҳолатлари кузатилмоқда.

Азиз фуқаролар, қайд этиб ўтишимиз жоиз, мазкур платформа сиз ўйлагандан ҳам оддий ва қулай бўлиб, уни қурилмангизга ўрнатишда ва ундан ўзгалар ёрдамисиз ҳам бемалол фойдалана олишингизда ҳеч қандай тўсиқларга учрамаслигингизни маълум қиламиз.

Бунинг учун сиз ва сўнгги талқиндаги платформани яқин кунларда ишга туширилганлиги ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали хабар берамиз ва уни мобил иловалар дўконларидан “1hls.uz” номи остида қидирув бериб, мобил қурилмангизга юклаб олиш имконияти яратилади.

Қайд этиб ўтиш жоиз, iOS операцион тизимидаги қурилмаларга эга 150 нафардан зиёд фойдаланувчилар 1-3 июнь кунлари 10 минг ва ундан ортиқ қадамлар юришди, уларга пул ўтказмаларини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан музокаралар олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан