Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 1,2 миллиондан ортиқ контингентни гриппга қарши эмлаш режалаштириляпти
2.09.2020 17:49,  
297

Тошкент шаҳар СЭОМ иммунопрофилактика бўлими мудири Вазира Муталова АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистонда грипп ва ўткир респиратор касалликларига қарши курашиш ҳақида гапирди.

«Республикамизда аҳоли ўртасида таҳдид гуруҳига мансуб контингент – аҳоли билан бевосита мулоқотда ишлайдиган тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари ходимлари орасида бугунги кунда грипп ва унинг асоратлари, пневмония касалликларининг олдини олиш борасида Ўзбекистон президентининг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4815-сонли қарори асосида 2020 йилнинг 1 октябридан бошлаб гриппга қарши бепул эмлаш ишларини олиб бориш белгиланган.

Ушбу тадбирни амалга ошириш учун бугунги кунда Давлат санитария хизмати томонидан ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва мактабгача таълим муассасалари ходимлари сонини аниқлаш, уларнинг рўйхатини тузиш каби ишлар амалга оширилмоқда.

Республика бўйича 516 минг 174 нафар ўқитувчилар, мактабгача таълим муассасаларининг 223 минг 426 нафар ходимлари ҳамда 534 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари – яъни, 1 миллион 273 минг нафардан ортиқ контингентни гриппга қарши эмлаш режалаштирилмоқда.

Бугунги кунда республика бўйича 4 минг нафар вакцинаторлар мавжуд бўлса, уларнинг дубльёрлари билан 8 минг нафардан ортиқ эмлаш ҳамширалари ушбу тадбирларни олиб бориш учун семинар машғулотлари олиб борилди.

Сентябрь ойида давлатимиз томонидан 1 миллион ортиқ гриппга қарши вакцина олиб келиниши режалаштирилмоқда. Эмлаш хавфсизлигига тўлиқ эришиш учун мактаблар, мактабгача таълим муассасаларидаги тиббиёт хоналари ҳамда мактаб, мактабгача таълим муассасаларига яқин жойлашган оилавий поликлиникаларнинг эмлаш хоналарида ушбу тадбирларни амалга ошириш ташкиллаштирилмоқда», деди Вазира Муталова.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан