Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 12 та вазирлик Президент ҳужжатларининг ижросига беписанд муносабатда бўлгани маълум қилинди
20.01.2021 18:23,  
745

Ўзбекистонда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва яна 10 та вазирликда Президент топшириқларини бажармаслик, муддатидан кечиктириб бажариш ёки сифатсиз бажариш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда адлия вазирининг ўринбосари Худоёр Мелиев АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Худоёр Мелиевнинг айтишича, Адлия вазирлиги томонидан олиб борилган ўрганиш натижасида 12 та вазирликнинг деярли барчасида ижро интизомига амал қилмаслик ҳолатлари кузатилган.

«Энергетика вазирлиги ва АКТ вазирликларида аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётгани туфайли бевосита Президент топшириғига асосан ўрганишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги пайтда Энергетика вазирлиги, Ахборот технологиялар вазирлиги, Жисмония тарбия ва спорт вазирликларида ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигида ўрганишлар кетяпти», — деди у.

Шунингдек, адлия вазири ўринбосари ижро интимози бўйича янги фармон қабул қилинадиган бўлса, яна 22 та соҳани ўрганиш режалаштирилганини маълум қилди.

Аввалроқ Адлия вазирлигига қабул қилинган ҳужжатларни масъулларга етказиш, амалиётда қўллашга кўмаклашиш ва назорат қилиш бўйича янги тизим жорий этиш вазифаси топширилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан