Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 1,35 млрд долларга яна учта электр станцияси қурилади
11.03.2021 09:49,  
287
Ўзбекистонда яна учта электр станцияси қурилади, деб хабар бермоқда Norma. Уларнинг иккитаси Тошкент вилоятида, яна бири Бухоро вилоятида қурилади.

Президент 4 март куни «‘Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш’ ҳамда ‘Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш’ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаган.

Ҳужжат билан 20 январь куни Ўзбекистон ҳукумати номидан Инвестиция ва савдо вазирлиги билан Туркиянинг инвестор компанияси Aksa Enerji Uretim A.5. ва Aksa Enerji Tashkent (Тошкент вилоятида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида) ҳамда Aksa Enerji Bukhara (Бухоро вилоятида) лойиҳа компаниялари ўртасида имзоланган инвестиция шартномалари тасдиқланган.

Инвестиция шартномаларига мувофиқ, инвестор ва лойиҳа компаниялари юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, ҳар бир лойиҳа учун 450 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этади.

Бундан ташқари, электр энергиясини сотиб олиш бўйича «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва лойиҳа компаниялари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар натижасида имзоланган шартномаларнинг янги таҳрири тасдиқланган.

Унга кўра, лойиҳа компаниялари ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга сотиш мажбуриятини олади. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда сотиб олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан