Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 2 ойда 300 га яқин одам ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди
8.03.2021 11:33,  
127

Ўзбекистонда 2020 йилнинг ўтган икки ойи давомида 802 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, шундан 255 таси ўлим билан якунланган.

Январь—февраль ойлари давомида мамлакат ҳудуди бўйлаб содир бўлган ЙТҲлар оқибатида жами 265 киши: уларнинг 188 нафари — авария жойида, 77 нафари — шифохоналарда ҳалок бўлган. Шунингдек, авариялар оқибатида 724 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

ЙТҲларнинг 393 таси пиёдалар, 103 таси болалар, 14 таси маст ҳайдовчилар билан содир бўлган. 28,4 фоиз ҳолатда авариялар пиёдаларнинг кўчани нотўғри жойидан кесиб ўтиши оқибатида юз берган.

Икки ой ичида энг кўп йўл-транспорт ҳодисалари Тошкент шаҳри содир бўлган — тегишли даврда 116 та ЙТҲ қайд этилган. Рўйхатдаги дастлабки учликдан Тошкент вилояти (109 та авария) ва Наманган вилояти (79 та авария) ўрин олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан