Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён Аи-80 бензини нархи ўртача 63,2 фоизга ўсган
12.11.2021 13:40,  
131

Республика товар-хом ашё биржаси Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён автомобиль бензини сегментида нархларнинг ўсишига оид маълумотларини эълон қилди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг бошидан буён Аи-80 маркали бензинининг ўртача ҳафталик котировкаси маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 700,2 минг сўмдан 9 302,8 минг сўмгача, яъни 63,2 фоизга ўсган. Биржа савдоларига қўйилаётган мазкур маркали бензиннинг аксарият қисми — 84 фоизи Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳиссасига тўғри келади.

Кўриб чиқилаётган даврда мазкур маркали бензиннинг бошланғич баҳоси ўртача 70 фоизга ўсиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 005,0 минг сўмни ташкил қилган. Ўтказилган очиқ биржа савдолари натижасида Аи-80 маркали бензинининг бошланғич ва биржа нархлари ўртасида тафовут ўртача 1 фоиздан ошмаган. Яъни бензин биржа савдолари давомида ўзининг деярли бошланғич баҳосида сотилган.

Шу билан бирга, нархларнинг кўтарилиши жаҳон биржаларида ҳам кузатилмоқда. Хусусан, Brent маркали нефтнинг жаҳон бозорлардаги нархи 2021 йилнинг бошига нисбатан ўртача 60-70 фоизга ўсган.

«Ўз навбатида, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси савдо ташкилотчиси (оператори) сифатида бензин бозорида шаклланаётган ҳолатни мунтазам равишда ўрганиб бормоқда. Биржа томонидан ўтказилган таҳлиллар натижаси ва бензин бозорида нархларни барқарорлаштириш бўйича таклифлар Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва бошқа тегишли вазирлик ва идораларга киритиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан