Ўзбекистонда 2021 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми 3 фоизга ошгани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, январь–март ойларида Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ривожланишн ҳолати бўйича маълумотлар тақдим этилган. Таъкидланишича, ЯИМ ўсиши 2020 йилги ҳолатга нисбатан кўпроқ, 103 фоиздан иборат бўлган ва аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати 109,8 фоизни ташкил қилган.
Транспорт, қурилиш ва чакана савдо соҳаларида тикланиш нисбатан суст кетаётгани аниқланган. Йўловчи ташиш соҳасида 2020 йилги кўрсаткичга ҳали чиқилмагани аниқланган. Шунингдек, 2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги доимий аҳоли сони 34 695 600 нафарни ташкил этиши қайд этиб ўтилган.