Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 2021 йилдан барча истеъмолчилар электр энергияси учун тўловларни олдиндан амалга ошириши мумкин
24.11.2020 11:50,  
235

Энергетика вазирлиги электр энергиясидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахсларнинг хизмат учун тўловларни олдиндан тўлашларига оид Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2021 йил 1 февралдан барча истеъмолчиларга (жумладан, маиший истеъмолчиларга) етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар, мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилади.

Тўловни амалга оширмаган истеъмолчиларга нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узиш чораси кўрилади.

Алоҳида хавфли ҳамда электр энергиясининг узиб қўйилиши техноген ва аварияли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган, узлуксиз технологик жараёнга эга бўлган саноат корхоналарида қарздорлик вужудга келган тақдирда ҳақ тўланмаганлиги учун электр энергияси етказиб берилишини чеклаш белгиланган тартибда электр таъминотининг авария бронигача, тўлиқ узиб қўйиш эса фақат суд қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.

Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳамда электр энергияси истеъмолчиси томонидан имзоланган технология ва авария брони далолатномалари шартноманинг узвий қисми ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси қарорининг мазкур бандига кўра, маиший истеъмолчилар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шартлиги белгилаб қўйилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан