Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб таълим кредити 7 йил муддатга 14 фоиз ставка билан берилади
30.06.2021 21:28,  
121

Янги ўқув йилидан барча учун таълим кредити имтиёзли шартларда 7 йил муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасида, яъни 2021 йилда 14 фоиз ставкада ажратилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида маълум қилди.

Иқтидорли, лекин олийгоҳда контракт асосида ўқиш имконияти бўлмаган ёшларимизни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим яратамиз.

Маълумки, бугунги кунда ота-оналар фарзандини олийгоҳда ўқитиш учун 22–28 фоиз ставкада таълим кредитини 3 йил муддатга олмоқдалар. Лекин бу ҳаммага, айниқса, узоқ ва чекка жойларда яшайдиган оилаларга оғирлик қилаётгани ҳам бор гап.

Шуни ҳисобга олиб, янги ўқув йилидан барча учун таълим кредити имтиёзли шартларда 7 йил муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасида, яъни 2021 йилда 14 фоиз ставкада ажратилади. Бунга қўшимча равишда таълим кредитларини қоплаш учун йўналтирилган маблағлар даромад солиғидан ҳам озод қилинади.

«Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандларига олийгоҳдаги ўқишнинг биринчи йили учун контрактни бюджетдан тўлаб бериш тартиби жорий этилади», – дейди Шавкат Мирзиёев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан