Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 2022 йилдан 2 турдаги янги автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
1.01.2022 18:30,  
726

Ўзбекистонда 2022 йилдан 2 та янги енгил автомобиль моделини ишлаб чиқариш бошланади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида«ги фармонида белгилаб қўйилган.

Қайд этилишича, 2022 йилдан автомобиль саноатида кооперацияни янада ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 баробарга, экспорт ҳажмини 2 баробарга кўпайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш кўзланган. Соҳадаги мавжуд корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларни ошириш мақсадида:

янги бирлашган глобал платформасига («GEM») ўтиш орқали йиллик қуввати 190 минг дона бўлган 2 та янги енгил автомобиль моделини ишлаб чиқаришни бошлаш;

UzAuto Motors Хоразм вилояти филиалининг автомобиль ишлаб чиқариш қувватини 70 мингдан 100 мингтага ошириш режалаштирилган.

Экспорт ҳажмини 2026 йилга қадар 1 миллиард долларга етказиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилади. Автомобиллар хорижий давлатларда SKD технологияси асосида ишлаб чиқарилади. Nexia автомобилларни Қозоғистонда тўлиқ циклда (CKD) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали йилига 30 минг донагача машинокомплектлар экспорти амалга оширилади.

Бунда Андижон вилоятида ташкил қилинган «Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби» махсус саноат зонаси ва бошқа ҳудудларда автомобилларга бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган 151,3 миллион долларлик 8 та янги лойиҳалар 2022—2024 йилларда ишга туширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан