Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 28 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалди
24.06.2020 16:37,  
98

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 19 нафар, Бухоро вилоятида 6 нафар, Самарқанд вилоятида 2 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар,  жами 28 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди. 

Пойтахтимизда тузалганларнинг 10 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, уларнинг энг ёши улуғи 66 ёшда, энг кичиги эса 10 ёшда. Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекцияси 4211 нафар ҳолатда қайд этилган бўлса, эндиликда ушбу касалликдан соғайганлар сони 2470 нафарга етди. 

Андижон вилоятида бугун касалликдан фориғ бўлган 43 ёшли эркак билан бирга ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 181 нафарни ташкил қилмоқда. Вилоятда 13 нафар бемор даволанмоқда.

Бухоро вилоятида касалликдан фориғ бўлганларнинг 2 нафари эркак ва 4 нафари аёл бўлиб, уларнинг ёши каттаси 52 ёшда, энг кичиги эса 2020 йилда туғилган қизалоқдир. Эндиликда ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 478 нафарга етиб, 29 нафар бемор даволанмоқда.

Самарқанд вилоятида бугун касалликдан фориғ бўлган 51 ёшли аёл ва 26 ёшли эркак билан бирга ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 386 нафарни ташкил қилмоқда. Вилоятда 26 нафар бемор даволанмоқда.

Шундай қилиб, бугун шу вақтгача 28 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4588 нафарни ташкил этмоқда.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан