Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 7 ойда пенсия ва нафақа олувчилар қарийб 140 минг нафарга кўпайди
21.08.2021 20:54,  
276

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 2021 йил 1 август ҳолатига 3 959,7 минг нафарни (бундан, 2 245,5 минг нафари (56,7 фоизи) аёллар) ёки аҳоли сонидаги улуши 11,4%ни ташкил қилган ҳолда 2021 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 134,5 минг нафар (3,5%)га кўпайди.

Шундан, 2 939,5 минг нафари (74,2%)ни ёшга доир пенсия (бундан, 1 881,6 минг нафари ёки 64 фоизи аёллар), 396,8 минг нафари (10,0%)ни ногиронлик пенсия (бундан, 162,8 минг нафари ёки 41 фоизи аёллар), 193,5 минг нафари (4,9%)ни боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар ва 429,9 минг нафари (10,9%)ни нафақа олувчилар ташкил қилди (бундан, 201,1 минг нафари ёки 46,9 фоизи аёллар).

Хусусан, 2021 йил 1 январь ҳолатига нисбатан, ёшга доир пенсия олувчилар сони 90,5 минг нафар киши (3,2%)га, ногиронлик пенсия олувчилар сони 10,2 минг нафар киши (2,7%)га, боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар сони 4,4 минг оила (2,3%)га ва нафақа олувчилар сони 29,4 минг нафар киши (7,3%)га ортди.

2021 йилнинг январь-июль ойларида 226,8 минг нафар (бундан, 110,5 минг нафари ёки 48,7 фоизи аёллар) фуқароларга янги пенсия ва нафақалар тайинланди (шундан, 149,3 минг нафари  (65,8%)га ёшга доир пенсия, 20,7 минг нафари (9,2%)га ногирон шахс сифатида пенсия, 13 минг оила (5,7%)га боқувчисини йўқотганлик пенсия ва 43,8 минг нафари (19,3%)га нафақалар тайинланди).

2020 йилнинг январь-июль ойларига нисбатан 36,7 минг нафар ёки 19,3 фоиз фуқароларга пенсия ва нафақа кўп тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан