Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Аи-80 бензини нархи тушди
9.03.2021 22:51,  
2161

Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензин нархи бироз тушди. Бу ҳақда республика товар-хом ашё биржаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 1—7 март кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» савдоларига 26 991,0 тонна Аи-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 11 504,8 тоннаси, яъни 42,6 фоизи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 30 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда Аи-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача кунлик нархи бир тоннаси учун 6 251,0 минг сўмдан 6 128,0 минг сўмгача ёки 2 фоизга пасайди.

Кўриб чиқилаётган даврда Аи-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 215,5 минг сўмни, Аи-91 — 7 628,7 минг сўмни ташкил этди.

Турли манбаларда келтиришича, автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан