Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда АҚШ ҳарбий базалари борми: Мудофаа вазирлиги муносабат билдирди
9.01.2020 18:49,  
4002

Сўнгги кунларда АҚШнинг Эрон билан ўзаро зиддиятлари жаҳон ҳамжамияти эътибори марказида бўлиб келмоқда. Халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари мазкур воқелик хусусида ўз ёндашувларига кўра турлича муносабатлар билдирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жаҳон ахборот манбаларида АҚШнинг Эронга ёндош мамлакат ҳудудларида жойлаштирилиши режалаштирилган ҳарбий базалар харитаси бўйича муносабат билдирди.

Муносабатда айтилишича, АҚШнинг ҳарбий базалари жойлаштирилган, дея тарқатилаётган хариталарда Ўзбекистоннинг Чирчиқ ва Хонобод ҳудудлари ҳам кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон ҳудудида нафақат АҚШнинг, ҳаттоки бошқа бирор хорижий давлатларининг ҳарбий базалари жойлаштирилмаганини маълум қилди.

МАВЗУГА ДОИР: АҚШ-Эрон зиддияти: БМТ Низомининг 51-моддаси ҳар икки томон учун ҳам дастакми?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан